Биз учун ҳали эрта...
«Биз ҳали ҳам кичкинамиз.
Катта фирма бўлсак биз ҳаммасини ҳисоблаймиз "
Агар бизнес кичик бўлса, уни бошқариш велосипед ҳайдашга ўхшайди. Велосипедни велосипедчи бошқаради. Педалларни айлантиради - велосипед юради. Айлантирмаса - юрмайди. Автоматизация ёки аналитика йўқ. Аммо ушбу этапда хам қандайдир кўрсаткичлар пайдо бўлган.
Бизнес ўсиб улғайганида, энди у ҳайдовчи ва йўловчилари бор бўлган машинага ўхшайди. Унинг механик ёки автомат “коробка”си мавжуд. Хайдовчи бошқарув панелидаги кўрсаткичларни, навигация маълумотларини ва йўл ҳаракати қоидаларини ҳисобга олган ҳолда саёҳатни бошқаради. Бирор бошқа киши машинага эгаси бўлиши мумкин, бошқаси эса ҳайдаши мумкин. Кўпроқ жараёнлар ва кўрсаткичлар мавжуд. Уларни энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Бизнес янада ўсди - бу энди аллақачон самолёт. Самолёт эгаси, учувчи, йўловчилар, экипаж бор. Парвозларни бошқариш тизими мавжуд. Самолётни маълум йўналишда автопилот беъмалол бошқаради. Бошқарувчи ердан туриб, кўрсаткичларга мувофиқ парвозни мувофиқлаштиради.
Ва ниҳоят, космик кемаси. Тўлиқ автоматлаштирилган. Бошқарувни амалга оширадиган марказ мавжуд.
Космик вазифалар. Кенг кўламли натижалар.
Тезлик юқори. Масофалар узоқроқ. Кўпроқ кўрсаткичлар ва автоматизация мавжуд. Инсоннинг иштироки камроқ.
Сиз нимани бошқарасиз? Сиз ҳали ҳам "велосипедда" бўлсангиз ҳам, тизимни юқори даражада бошқариш учун сизга қандай билим ва кўрсаткичлар етмаяпти? Ҳар бир босқичда қандай кўрсаткичлар керак?
Аслида кўрсаткичлар бир хил, фақат ушбу кўрсаткичларнинг қийматлари ўзгариб боради. Аввалига бу сўм, кейин минглаб сўмлар, кейин миллионлаб сўмлар, миллионлаб доллар ва ҳ.к.
---
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗