DuPont (Дюпон) модели
Ҳар қандай компаниянинг мақсади пул ишлаш ва бизнес эгасига фойда келтиришдир. Ушбу мақсадни ўлчайдиган асосий кўрсаткич - капитал рентабеллиги (ROE — return on equity). Бу, маълум давр учун, соф фойдани компаниянинг ўз капиталига нисбатига тенг.
Соф фойданинг қиймати Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботдан (P&L), ўз капиталининг қиймати - Баланснинг (Balance) "Капитал ва захиралар" бўлимидан олиниши керак.
Олинган кўрсаткич фоизда ўлчанади ва унинг қиймати бўйича тадбиркор банк депозитига пул қўйиш яхшироқ-ми ёки бизнес қилиш-ми тушуниб олади (Диққат! Постимизда банкга пул қўйишга хеч қандай тарғиб йўқ).
Бизнес эгаси олинган кўрсаткични рақобатдош компанияларнинг маълумотлари билан, шунингдек, ўз компаниясининг олдинги даврлардаги маълумотлари билан солиштириши ва менежмент олдига керакли рентабеллик даражасига эришиш ва ўз капитали рентабеллиги қийматини ошириш вазифасини қўйиши мумкин.
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗