Бошқа тадбиркорларга “Маҳсулотингиз нима сабабдан керак эканлигининг 40 та сабабини айтиб чиқинг”, деган вазифа бажаришим керак эди🤔.
Осон бўлмади албатта 😅.
Мана менинг 40 та сабабим:
1. Бизнеснинг барча маълумотларини бир жойда тўплаш имконини беради
2. Бизнеснинг заиф томонларини визуал кўриш имконини беради
3. Ҳар қандай йўналишга мослашади
4. Ҳаракатларингиз самарадорлигини кўрасиз
5. Сиз рақамларни кўриб, онгли равишда даромад олишни бошлайсиз
6. Сотув воронкаси учун ҳақиқий рақамлар тўплайсиз.
7. Жамоангиз ўз ҳаракатларининг бизнесга қандай таъсир қилишини кўради
8. Жамоа ишини осонгина кузатиб борасиз.
9. Режа/Факт тузиш ва натижага таъсир қилиш осонлашади.
10. Сиз бизнесни бошқарасиз, чунки унинг рақамларини кўриб турасиз
11. Жамоанинг хар бир ходими ўз бажарган ишининг натижаларини тўлдиради.
12. Маркетинг учун керакли рақамлар кўриниш бошланади.
13. Сиз бюджетни асосли тузасиз ва назорат қиласиз.
14. Корхонада харажат категориялари пайдо бўлади.
15. Сизнинг ҳаракатларингиз фойдага қандай таъсир қилишини кўришни бошлайсиз.
16. Асосий даромад манбаларини назорат қиласиз.
17. Сиз маркетинг учун бюджетни максимал фойда беришни кўзлайсиз.
18. Ҳар бир ходимнинг самарадорлигини аниқ кўришингиз мумкин.
19. Таннархни кўрасиз.
20. Ўзингизга қанча пул сарфлашингиз мумкинлигини биласизми?
21. Жалб қилган маблағингизни самарадорлигини кўрасиз.
22. Реал вақтда бизнес фойдасини кузатасиз.
23. Ўртача чек ва улар сони даромадга қандай таъсир қилишини кўрасиз
24. Сиз ўртача чекни бошқаришни бошлайсиз
25. Трафик билан ишлашни бошлайсиз.
26. Бунинг натижасида даромадни оширасиз.
27. Олдинги даврларга нисбатан рақамларни динамикада кўрасиз.
28. Сиз фойда ва тушум пул миқдорини кўришни ва назорат қилишни бошлайсиз
29. Сиз қандай чегирма беришингиз мумкинлигини ва бу бизнесга қандай таъсир қилишини кўрасиз
30. Сиз кун / ҳафта / ой бўйича бизнесингизнинг соф фойдасини кўрасиз
31. Инвесторга ҳисобот бериш осонлашади.
32. Сизда тизимли ва бошқариладиган бизнесингиз пайдо бўлади.
33. Рақамлаштириш асосида ҳаракатлар режасини тушуниш пайдо бўлади
34. Сиз шахсий пулингизни ва бизнес пулини кўрасиз ва уларни ажратишни бошлайсиз.
35. Ушбу кўриш сизни пул бўшлиқларига тушишдан қутқаради.
36.18 йилдан ортиқ тажрибам рақамлаштиришда тўпланган.
37. Молиявий ёстиқни тузишни бошлайсиз.
38. Сизда хавотир туйғуси йўқолади, чунки бизнесда нима бўлаётганини кўрасиз
39. Ўзингиз ва оилангиз учун вақт ажратишни бошлайсиз
40. Бизнес жараёнларни автоматлаштиришни бошлайсиз.
Айтинг чи, Сиз хам шундай вазифани бажариб кўрганмисиз?
-----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗