К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Бизнесда рақамлар мулоқот учун энг аниқ ва тушунарли тилдир, айниқса мухим қарорларни талаб қиладиган масалаларда.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Бизнесда рақамлар мулоқот учун энг аниқ ва тушунарли тилдир, айниқса мухим қарорларни талаб қиладиган масалаларда.   Зарар кўрсатаётган, мобиль телефонлар ишлаб чиқариш йўналишини ёпишни режалаштирган, LG компанияси ҳақидаги жаҳон янгиликларини эсингиздами? Агар биз йўқотишларимиз маълум рақамлардан ошиб кетгунча кутишни истамасак, LG каби, биз хам тезда қарор қабул қилишимиз керак. Бизнесдаги чалкаш тафсилотлардан бири, пул олиб келмайдиган маҳсулотлар билан шуғулланиш, яъни маҳсулот матрицасини қайта кўриб чиқишдир. Ишнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлаш учун товар матрицасининг АБC таҳлилини ўтказиш керак, энг яхшиси ўтган йил ёки камида чорак якунлари бўйича. Буни амалга ошириш учун сиз товарлар контекстида тушум (выручка) бўйича маълумотларни тўплашингиз, кейин камайиб кетиш кўринишида жадвалда тартиблашингиз ва кейин прогрессия билан жадвалда қўшимча устунни киритишингиз керак.   Натижада, товарларнинг учта гуруҳини ажратиш мумкин бўлади: компанияга 80% даромад келтирадиган А гуруҳи, Б гуруҳи - 15%, C гуруҳи - қолган 5%. Аммо бу, С гуруҳидаги ҳамма нарсани ишлаб чиқариш ва сотишдан олиб ташлаш мумкин дегани эмас. Фақатгина ушбу жадвал асосида бундай хулосалар чиқариш мумкин эмас. Эҳтимол, агар сиз худди шундай АБC таҳлилини тушум бўйича эмас, балки маржа нуқтаи назаридан ўтказсангиз, сиз бошқача холатга эга бўлишингиз мумкин. Масалан, биринчи ва иккинчи жадвалларнинг C гуруҳида 5 та товар элементидан фақат 2 таси мос келиши мумкин. Сиз тақсимот маълумотларини даромад ва маржа бўйича бирлаштирган жадвалини тузишингиз керак. Ҳар бир товар элементи қайси гуруҳга мансублигига қараб икки ҳарфдан иборат код белгисига эга бўлади. вариантлар - АА, АБ, АC ва бошқалар, бизни биринчи навбатда СС белгисига эга бўлганлар қизиқтиради.  Бу ҳисоб-китобларга асосланиб, бизда аутсайдерлар бўлади. Бу бир вақтнинг ўзида энг кам тушум ва энг кам маржа олиб келадиган позициялардир. Булар товар матрицасидан чиқиш учун аниқ даъвогарлар бўлади.   Бу маълумотлар асосида тадбиркор ишлаб чиқариш ва савдо бўлими раҳбарларига бу борада ўз фикрларини тайёрлаш вазифасини қўяди ва қарор қабул қилади.   Бундан ташқари шу ўринда, АА гуруҳини яаъни - энг юқори даромад келтирадиган ва энг яхши сотиладиган бир нечта товарларни муҳокама қилиш мантиқга мувофиқ бўлади. Бизда бир нечта ўринли саволлар пайдо бўлади, масалан, ушбу позициялар учун тушумни оширишга нима қилишимиз керак? Ишлаб чиқариш қувватлари кўпроқ ишлаб чиқаришга имкон берадими?, ва буларнинг хаммасига "сотувчилар" нима дейишади?   Чунки бу позициялар бизнесингизни ўсиш драйвери ва сиз уларга барча мавжуд ресурсларни ташлашингиз керак.   Қарор, албатта, қийин бўлади. Лекин ишончим комил бу тадбир бизнесга фақат фойда бўлади. Чунки бу, бизнеснинг асосий ва истиқболли йўналишларини ривожлантириш имкониятини берувчи мувозанатли ва рақамларга асосланган қарор бўлади. ---- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗