Пул қаерда?
Мен бугун пул қаерга кетаётгани ҳақидаги саволни текширишни таклиф қиламан. Бунинг учун фақат битта баланс етарли эмас.
- Нега? Бошқарув баланси асосий ҳужжат эмас-ми? деган хаққоний савол беришингиз мумкин.
Мен: хам ҳа, хам йўқ деб айта оламан.
Нега ҳамма нарса бунчалик чалкаш! Энг Аввалидан бошлайлик. Бизда "Пул маблағлари" қатори бор ва биз уларнинг қиймати давр мобайнида ўсганини кўрамиз. Бу кўпроқ пул дегани. Тўғрими?
Лекин тадбиркор сифатида тахминларга эмас, биз фақат рақамларга таянамиз. Шунинг учун биз пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботга мурожаат қиламиз.
— Олдин хам айтганимиздек, Бизнесда учта асосий пул оқими мавжуд: операцион, молиявий, инвестицион. Келинг, биринчи навбатда операцион фаолиятни кўриб чиқайлик. Бу бизнинг асосий фаолиятимиз - товарлар, ишларни, хизматларни сотиш бизга қанча пул олиб келишини кўрсатади.
Соғлом бизнеснинг белгиси бу йўналишдаги ижобий пул оқими бўлишидир. (Шу ерда Сизда қандай оқим эканлигини кўришни таклиф қиламан?)
Айтайлик, бизда ортиқча маблағ чиқди, яъни “+”! Демак, бизда ҳаммаси яхши дегани-ми?
Аммо мен бундай хулоса чиқаришга шошилмаган бўлар эдим.
Келинг, батафсилроқ кўриб чиқайлик. Энди Инвестицион йўналишга қараймиз. Ушбу бўлимга нималарни киритамиз?
- Асосий воситаларни сотиб олишни -мисол: янги ишлаб чиқариш линиясини сотиб олдик. Асосий воситаларни сотишни - мисол: керак бўлмаган бир нечта машиналар сотган бўлишимиз мумкин.
Кўпинча биз ушбу бўлимда “Минус” чиқамиз.
Фалокатга ўхшайди, тўғрими? Лекин кўп ташвишланманг. Операцион ва инвестиция оқимининг миқдорига қарашимиз керак. (Ўзингизни бизнесда буни ҳисоблай оласиз-ми?)
- Айтайлик, "Минус" чиқди. Бу холат шуни кўрсатадики, компания ушбу даврда ўз ривожланишига фаол сармоя киритган ва мулкни сотиш билан овора бўлмаган.
Бундай ҳолда сиз қўшимча маблағлар жалб қилинган бўлиши керак. Демак, энди навбат "Молиявий фаолият" бўлимига келди...
Бу ерда бизда кредитга олинган пул ва ... кредитлар қайтарилган рақамлар. Яаъни, биз кредитларнинг бир қисмини тўладик, янги траншларни олдик ва х.к.з.
Энди энг қизиқ нарса, ҳар уч фаолият бўйича оқимдан, бизнинг умумий нақд пулимиз қанча? Бунинг учун, "Пул оқимлари сальдо"си қаторига қараймиз ва масалан, бизда жавоб - Ижобий! Энди балансдан “Нақд пул” моддасининг давр бошидаги кўрсаткичини олиб, унга шу қолдиқни қўшамиз. Ушбу рақамни давр охиридаги "Нақд пул" қаторидаги рақам билан солиштирсак, улар бир хил чиқганини гувохи бўламиз.
- Қандайдир фокусга ўхшайди, шундай эмасми?
Лекин мен сизга айтсам, бу фокус эмас, балки ҳисоботлар ўртасидаги боғлиқлик. Шундай бўлиши керак!
Умид қиламан-ки, энди сиз балансга қарасангиз: "Асосий фаолиятимиз ижобий пул оқимини яратяпти, шунинг учун биз ривожланишга сармоя киритяпмиз ва камомад маблағни қарзлар билан қоплаятган эканмиз. Демак, бизда хаммаси тўғри ишлаяпти.” дейсиз.
----
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗